Ўзбекистоннинг энг йирик 20 та солиқ тўловчиси маълум бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

“Навоий кон-металлургия комбинати” 2020 йилда Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчиси бўлди. Бу ҳақда Молия вазирлиги 2020 йилги Давлат бюджети ижроси тўғрисида батафсил ҳисоботида кўрсатилган.

Ҳисоботда Ўзбекистоннинг энг йирик 20 та солиқ тўловчи компаниялари номлари айтиб ўтилган. Унга кўра, Ўзбекистон Давлат бюджетининг деярли ярми (47,6 фоиз) – 20 та йирик солиқ тўловчилар томонидан бажарилган.

Энг йирик солиқ тўловчиси - “Навоий кон-металлургия комбинати” бўлиб жами солиқларнинг 23,1 фоиз ушбу корхона ҳисобидан тўлдирилган.

Иккинчи ўринда “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” – бюджетнинг 7,4 фоиз солиқларини тўлаган.

Кейинги ўринларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ – 4,5 фоиз, “Ўзтрансгаз” АЖ – 3 фоиз, “Uzauto Motors” АЖ – 1,5 фоиз, “Uzbat” АЖ – 1,4 фоиз, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ – 1,3 фоиз, Lukoil – 1 фоиз ва бошқалар.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ

Баҳолаганлар

470

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг