Ўзбекистоннинг энг кўп аҳолиси қайси ҳудудларда экани айтилди
Бу қизиқ
−
22 Июль 2019
57347Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра 33 миллион 523,6 минг кишини ташкил этган. Бу ҳақда Давлат стастистика қўмитаси хабар бермоқда. 2019 йил бошидан 268,1 минг кишига ёки 0,8 %га ўсган. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16 миллион 939,6 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,5 %), қишлоқ аҳолиси сони 16 миллион 584,0 минг кишини (49,5 %) ташкил этди.
Аҳоли сони ортиши бўйича энг юқори кўрсаткич Самарқанд, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, ўсиш 2,1%га тенг. Мамлакат аҳолисининг вилоятлар кесими бўйича сони қуйидагича:
Андижон - 3 088,6
Бухоро - 1 906,6
Жиззах - 1 365,5
Қашқадарё - 3 240,3
Навоий - 986,4
Наманган - 2 776,5
Самарқанд - 3 833,1
Сурхондарё - 2 594,6
Сирдарё - 836,9
Тошкент - 2 917,2
Фарғона - 3 711,2
Хоразм - 1 846,4
Тошкент ш. - 2 538,4
Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра, Республика доимий аҳоли сонининг 30,5%и меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 59,3%и меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,2%и меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.
LiveБарчаси