Ўзбекистон аҳолиси қарийб 38 млн нафарга етди
Бу қизиқ
−
09 Июль 3528 1 дақиқа
2025 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда доимий аҳоли сони қарийб 37 859 698 кишини ташкил этган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга ошган.
Шундан:
- Аёллар сони – 18,8 млн киши;
- Эркаклар сони – 19,1 млн киши;
- Шаҳар жойларда – 19,3 млн киши;
- Қишлоқ жойларда – 18,6 млн киши истиқомат қилади.
World Population Review маълумотига кўра, бугунги кунда 1 млрд 463 млн аҳоли билан Ҳиндистон дунёда биринчи ўринда бўлса, 1 млрд 416 млн аҳолиси билан Хитой бу борада иккинчи ўринни банд этган. Кучли учликдаги АҚШнинг 347 млн нафар доимий аҳолиси бор. Ўзбекистон бу рўхатда 43-поғонадан ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйича туғилишда кутилаётган умр кўриш давомийлиги бўйича Тошкент шаҳри аҳолиси етакчилик қилаётгани хабар қилинганди. Пойтахтда ушбу кўрсаткич 76,8 ёшни ташкил этмоқда.
Live
Барчаси