Айрим ҳудудлардаги бюджет ташкилотлари ходимларига устама тўланади
Жамият
−
09 Апрель
4969Ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишловчи айрим ходимларга иш стажидан келиб чиқиб устамалар тўланади. Бу кеча, 8 апрель куни ҳукумат қарори билан тасдиқланган “Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва Конимех туманининг Зафаробод шаҳарчасидаги бюджет ташкилотлари ходимларига компенсация хусусиятига эга бўлган устама тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомда белгиланган.
Низом Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва Конимех тумани Зафаробод шаҳарчасидаги (шаҳарлар) бюджет ташкилотлари ходимларига компенсация хусусиятига эга бўлган устама тўлаш тартибини белгилайди.
Шаҳарлардаги бюджет ташкилотлари ходимларига ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлик учун ойлик устама тўловлари бюджет ташкилотларида ишлаган иш стажидан келиб чиқиб, куйидаги миқдорларда белгиланади:
- 3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимларга тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 0,25 фоизи;
- 3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимларга тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 0,5 фоизи;
- 5 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимларга тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 0,75 фоизи.
Ойлик устамани олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига қуйидагилар киритилади:
- шаҳарлардаги бюджет ташкилотларида ходимнинг ишлаган даври;
- ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин қонунчиликка асосан шаҳарлардаги бюджет ташкилотларида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланган даври;
- “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти, “Навоийуран” давлат корхонаси ва “Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси” давлат муассасаси тизимидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги тизимига ўтказилган мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг ушбу корхоналарда ишлаган даври.
LiveБарчаси