Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 100 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

Жамият

image

Кеча, 4 май куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб жами 52 083 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Улардан:

  • биринчи босқич эмланганлар 45362 нафарни;
  • иккинчи босқичда эмланганлар 6721 нафарни ташкил қилди.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатда 963 894 доза вакцинадан фойдаланилиб, уларнинг 21 006 дозаси иккинчи босқичда қўлланилди.

4 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Андижон вилояти (9708 нафар);
  • Тошкент шаҳри (8590 нафар);
  • Наманган вилояти (5259 нафар); 
  • Сурхондарё вилояти (5021 нафар) банд қилди. 

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:

  • Фарғона вилоятида 127 911 доза; 
  • Андижон вилоятида 109 505 доза;
  • Наманган вилоятида 103 569 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг