Ўзбекистоннинг 3 университети муҳандис-математик кадрлар тайёрлашни бошлайди

Жамият 2680
image

Янги ўқув йилидан ЎзМУ, СамДУ ва УрДУда математик инжиниринг таълим йўналишида кадрлар тайёрланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4708-сон қарори вазифалари юзасидан Республика саноат ишлаб чиқариш корхоналарининг техник-технологик масалалари ечимини математик усуллар ва моделлаштириш орқали ҳал этишга қодир бўлган малакали кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Унга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги университетларда "Математик инжиниринг (ишлаб чиқариш соҳалари бўйича)" таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш бошланади:

– Ўзбекистон Миллий университети;

– Самарқанд давлат университети;

– Урганч давлат университети.

Мазкур йўналиш битирувчиларига "муҳандис-математик" ва "математика-механика ўқитувчиси" қўш (дуал) квалификациялари берилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институтини очиб бергани ҳақида хабар берган эдик.

 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 3
t
×