Ўзбекистоннинг 20 млн доллар қарзи миллий валютага ўтказилди 

Жамият

image
0:00
0:00
download

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ҳамда Ўзбекистон ўртасида 20 миллион долларлик биринчи валюта своп операцияси амалга оширилди. Бу ҳақда ЕТТБ матбуот хизмати хабар берган.  

Ушбу битим Ўзбекистонга хорижий валютани қарзга олиш билан боғлиқ валюта рискларидан ҳимояланишга ёрдам беради.

“Ушбу битим Ўзбекистонда маҳаллий валюта бозорлари ривожланишидаги муҳим босқичдир. Маҳаллий муқобили билан биринчи валюта алмашинуви зарур ҳуқуқий ўзгаришлар билан биргаликда ўзбек сўми деривативларининг ривожланишига ёрдам беради. Бу валюта рискларини бошқаришда ҳам, мамлакат реал секторини миллий валютада кредитлашда ҳам қулайлик яратади. Бу, айниқса, Марказий Осиё ва ундан ташқарида беқарорлик ҳукм сураётган бир пайтда жуда муҳим”, деган ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракинос. 

Маълумот ўрнида, своп транзакциялари молиявий рискларни бошқариш учун ишлатиладиган молиявий воситадир. Валюта свопи хорижий валютадаги қарзни валюта рискидан ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган своп тури.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил якуни бўйича Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи биринчи марта 40 млрд доллардан ошиб, 41,6 млрд долларни ташкил қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

қарз ЕТТБ своп

Баҳолаганлар

712

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг