Ўзбекистон ташқи қарзи янги рекорд ўрнатди

Жамият

image

2021 йил якунига бўйича Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи биринчи марта 40 млрд доллардан ошиб 41,6 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган 2021 йил якуни бўйича Макроиқтисодий кўрсаткичлар шарҳида келтирилган.

Қайд этилишича, ўтган йил якуни бўйича Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи (давлатнинг барча ички ва ташқи мажбуриятларининг фоизлари билан бирга) 41,6 млрд долларга етган. 2020 йилга нисбатан қарз 12,7 фоизга ошган. 

ЯИМга нисбатан ялпи ташқи қарз 60,1 фоизни ташкил қилган. Ташқи қарзининг ўзи эса 21,1 миллиарддан 23,4 миллиардга кўпайган. 

Аввалроқ, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, давлат қарзи қолдиғи 26,3 млрд АҚШ долларига етгани маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ташқи қарзи миқдори қонун доирасида экани ва ҳаммаси мақсадли ишлатилаётганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

839

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг