Ўзбекистон давлат қарзи 26 млрддан ошди
Жамият
−
28 Февраль 2022
13015
Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, давлат қарзи қолдиғи 26,3 млрд АҚШ долларга етди. Бу ҳақда 2021 йил учун Ўзбекистон давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳида келтирилади.
Қайд этилишича, давлат ташқи қарзи 23,6 млрд доллар, давлат ички қарзи 2,7 млрд доллар ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 38 фоизни ташкил этган.
Давлат қарзининг ЯИМга нисбати 2021 йил бошида 39 фоиздан 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига 38 фоизгача пасайган.
Давлат қарзи 2021 йил давомида 2,9 млрд долларга ошган бўлса-да, АҚШ доллари ҳисобида ялпи ички маҳсулот тез суръатларда, яъни 9,4 млрд долларга ўсгани туфайли давлат қарзининг ЯИМга нисбати пасайган.
Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатлар иқтисодиётига бағишланган ҳисоботига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи бугунги кунда “мўътадил” даражада ҳисобланади.
Умумий давлат қарзи миқдорининг ўсишига қарамай, макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада қолмоқда.
Молия вазирлигининг маълум қилишича, 2022 йил Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи 33,5 млрд долларга етиши кутилмоқда.
LiveБарчаси