Ўзбекистоннинг 1/16 финалдаги рақиби аниқ бўлди

Спорт

image

Кеча, 11 ноябрь куни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Қатарда ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувида Панамани 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, плей-офф босқичига йўл олган эди. Ислом Исмоилов шогирдлари 1/16 финал босқичида Хорватияга қарши баҳс олиб боради.

Хорватия ўсмирлари “C” гуруҳида икки ғалаба ва битта дуранг қайд этиб, иккинчи ўрин билан кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Улар дастлабки турда Сенегал билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади, сўнг БААдан 3:0 ҳисобида устун келди ва якуний турда Коста-Рикани 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ўзбекистон эса “Ж” гуруҳида икки ғалаба ва битта мағлубият билан 2-ўринни эгаллади. Ирландия 7 очко билан гуруҳ ғолибига айланган бўлса, Парагвай 4 очко билан 3-ўринни, Панама эса очкосиз ҳолда сўнгги поғонани банд этди.

Ўзбекистон U-17 ва Хорватия U-17 баҳси ғолиби 1/8 финалда Италия – Чехия учрашуви ғолибига қарши баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Хорватия Ислом Исмоилов Ўзбекистон U-17

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг