Ўзбекистонликларнинг буйракларини пуллаган аёл Польшада қўлга олинди

Олам

image

Польша полицияси инсон органлари савдоси билан шуғулланиб келган 35 ёшли украиналик аёлни қўлга олди. Бу ҳақда мамлакат прокуратураси хабар берди.

Маълум қилинишича, Польша полицияси Интерпол томонидан қидирилаётган украиналик аёлни қўлга олган. У 2017 йил июлидан 2019 йил январигача Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон, Таиланд ва Ўзбекистонда инсон буйракларини ноқонуний равишда сотиб олиб, уларни қора бозорга сотиш билан шуғулланган.

Қайд этилишича, украиналик аёлни Қозоғистон ҳукумати қидирган, чунки у ушбу мамлакатда инсон органларини савдоси билан шуғулланганлиги ва халқаро жиноят ташкилотига аъзо бўлганлиги сабабли 12 йилга сиртдан озодликдан маҳрум қилинган.

Польша чегара назорати ўрнатилган текширувда аёлнинг халқаро қидирув базаларида мавжудлиги аниқланган, шунингдек, Қозоғистоннинг суд тизими ишни Интерполга йўллаган.

Ҳозирда жиноятчи экстрадиция қилиниши учун суд қарори кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда инсон аъзоларини хорижга ноқонуний сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари  қўлга олинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Польша Интерпол буйрак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг