Ўзбекистонликларни олиб кетаётган автобус Қозоғистондаги трассада қолиб кетди
Олам
−
14:21
3152Бугун, 21 декабрга ўтар кечаси Қозоғистоннинг Оқтўба вилоятидаги трасса ичида 50 га яқин Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус бузилиб қолди. Бу ҳақда “ОРДА” хабар берди.
Қайд этилишича, Самара-Чимкент йўлининг Иргиз туманидан ўтган қисмида йўловчи автобуснинг бузилиши оқибатида одамлар кучли совуқда қолиб кетган. Уларнинг 46 нафари Ўзбекистон фуқаролари, яна 6 нафари Тожикистон фуқароларидир.
Бироз муддат йўловчилар кучли совуқда қолган. Кейинчалик улар Иргиз туманидаги иссиқ бошпанага юборилган.
“Йўловчилардан ҳеч ким тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилмаган”, дейилади Қозоғистон ФВБ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядаги автоҳалокатда 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганди.