Ўзбекистонликлар, жангчингизни “синдириб” ташлайман – Рўзибоевнинг рақиби 

Спорт

image

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Нурсултон Рўзибоевга қарши жанг қилиши кутилаётган бразилиялик UFC жангчиси Кайо Борральо Тwitter саҳифаси орқали ўзбекистонлик мухлислар ва бўлажак рақибига мурожаат қилди. 

“Ўзбекистонлик мухлислар, ўзингизни босинг. Мен ҳали ҳам сизларни жуда ҳурмат қиламан, аммо ўша куни жангчингизни “синдириб” ташлайман”, деди у.

Шунингдек, Борральо навбатдаги постида 22 июль куни UFC'нинг Лондонда ташкил этилган мусобақасида Брайан Барберенага курашда ҳеч қандай имкон қолдирмаган ва мағлубиятга учратган Маҳмуд Муродовни ҳам устидан кулган.

“Мен Муродовни яхшигина курашчига айлантириб қўйибманку”, деган Борральо.

Гап шундаки, 2022 йилнинг 22 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтган UFC 280 турнирида Маҳмуд Муродов айнан Кайо Борральога қарши жанг ўтказиб, тўлиқ давом этган баҳсда ҳакамларнинг қарори билан мағлубиятга учраган эди. Мазкур жангда Борральо Ўзбекистон вакилини курашдаги устунлиги орқали қийнаб қўйган.

Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда Маҳмуд Муродовнинг курашдаги муаммолари мухлислари томонидан кенг муҳокама қилинган. 

У Барберена устидан қозонилган ғалабани қуйидагича изоҳлади.

“Айрим мухлислар менинг курашим йўқ эканини айтганди. Бу жангда мен курашимни кўрсатдим. Бу сафар “стойка”да жанг қилмасдан ҳам ғалаба қозондим”, дейди Муродов.

Маълумот учун, Рўзибоев бунга қадар 43 марта октагонга кўтарилиб, 35 та жангида ғалаба қозонган, 8 та баҳсда эса рақибларига имкониятни бой берган. Унинг UFC'даги натижаси 1-0 ва Рўзибоев ҳам промоушендаги илк жангида бразилиялик ММА'чи Бруно Феррейра билан жанг қилиб, уни нокаутга учратган эди. Кайо Борральо эса фаолияти давомида 15 та жангда қатнашиб, 14 марта ғалабага эришган ва 1 марта имкониятни бой берган. Борральо UFC'да 4 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маҳмуд Муродов UFC'да рекорд натижа қайд этгани ҳақида хабар берилган эди. У Браян Барберенага қарши кечган жангда 16 марта тейкдаун (рақибини кураш усули билан ерга ётқизишга уриниш) га интилган ва шундан 13 таси муваффақиятли амалга оширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Рўзибоев Маҳмуд Муродов Кайо Борральо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг