Ўзбекистонликлар жаҳон чемпиони бўлди

Спорт

image

Аёллар ўртасида 23 ёшгача бўлган тоифада ўзбекистонлик каноэчилар Руминиянинг Путешти шаҳрида ўтаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 3 август куни 200 метр масофага ўтказилган баҳсда ўзбекистонлик каноэчилар Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Ўзбекистонлик спортчилар масофани 43.340 сонияда босиб ўтишди. Кумуш ва бронза медаллари Польша ҳамда Беларусь терма жамоаси вакилларига насиб этди.

Каноэда эшкак эшиш. U-23 ЖЧ.

Аёллар, 200 метр.

1.    Дилноза Раҳматова, Нилуфар Зокирова (Ўзбекистон) – 43.340

2.    Сильвия Шербинска, Дорота Боровска (Польша) – (+0.780)

3.    Дарина Саланенка, Камила Бобр (Беларусь) – (+1.644)


Мақола муаллифи

Теглар

жаҳон чемпионати каноэ байдарка

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг