Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп қаерга боряпти?
Жамият
−
05 Сентябрь
7326Ўзбекистон фуқаролари энг кўп туристик мақсадларда Қирғизистонга боряпти. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-июль ойларида жами 3,4 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 890,5 минг нафарга ёки 35,7 % га ошган.
Жорий йилнинг январь-июль ойларида туристик мақсадларда чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
- Қирғиз Республикаси – 1,6 млн нафар;
- Тожикистон – 676,4 минг нафар;
- Қозоғистон – 526,4 минг нафар;
- Россия – 159,7 минг нафар;
- Туркия – 123 минг нафар;
- Саудия Арабистони – 106,5 минг нафар;
- БАА – 70,6 минг нафар;
- Миср – 22,2 минг нафар;
- Қувайт – 16,7 минг нафар;
- Жанубий Корея – 12,3 минг нафар;
- бошқа давлатлар – 91,5 минг нафар.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг биринчи ярмида энг кўп Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари Ўзбекистонга туристик мақсадларда ташриф буюргани маълум бўлганди.
LiveБарчаси