Ўзбекистонликлар нимага энг кўп пул сарфлаши айтилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2023 йилнинг иккинчи чораги давомида аҳоли томонидан амалга оширилган энг йирик харажатларни таҳлил қилиб чиқди. Унга кўра, ўзбекистонликларнинг харажатлари орасида уй-жой таъмири етакчи бўлган.

Аммо йилнинг биринчи чорагида биринчи ўринда таълим харажатлари бўлганди. Бу чоракда эса таълим иккинчи ўринни қайд этган.

Қолаверса, биринчи чоракда ҳам иккинчи чоракда ҳам даволаниш учун харажатлар юқорилигича сақланиб қолган. Шунингдек, иккинчи чоракка келиб ўзбекистонликларнинг тўй ва саёҳат қилиш учун пул сарфлаш кўпайган. 

Апрель, май, июнь ойларида автомобиль сотиб олувчилар сони кўпайган бўлса, уй-жой сотиб олиш учун харажатлар биринчи чоракка нисбатан бироз тушган. Оилавий байрамларга пул сарфлаш ҳолати ҳам дастлабки чоракка қараганда қамайганини кўриш мумкин.
 


Мақола муаллифи

Теглар

марказий банк таъмирлаш харажат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг