Ўзбекистонликлар кўпроқ қайси вакцинани танламоқда?

Жамият

image

Ўзбекистон аҳолиси бугунгача энг кўп ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Вакцинациянинг дастлабки  ўн кунида AstraZeneca билан эмланиш 68 фоиз, ZF-UZ-VAC2001 билан эмланиш 32 фоиз бўлган. 

Иккинчи ўн кунликда эса AstraZeneca билан эмланиш 10 фоиз камайиб, 58 фоизга тушган, ZF-UZ-VAC2001 билан эмланиш эса 42 фоизга етган.

28 апрелга келиб Ўзбекистон аҳолиси учун учинчи вакцина — “Спутник V”дан ҳам фойдаланиш бошланди.

Ой охирига келиб вакцинадан фойдаланиш кўрсаткичи AstraZeneca да 40,9 фоиз, ZF-UZ-VAC2001 да 58,4 фоиз, “Спутник V”да 0,7 фоизни ташкил қилган. 

30 апрелдаги кунлик ҳолатга кўра, мамлакат бўйлаб 2181 нафар фуқаро AstraZeneca билан , 74 773 нафар аҳоли ZF-UZ-VAC2001 билан, 2356 нафар киши “Спутник V” билан эмланган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда бугунгача 797 781 нафар одам коронавирусга қарши вакцина билан эмланган.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина

Баҳолаганлар

430

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг