Ўзбекистонликлар асосан қайси соҳаларда ишлаяпти?

Бу қизиқ

−

image

Ўзбекистонда банд аҳоли асосан қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳаларида ишлаяпти. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, банд аҳоли сони иқтисодий фаолият турлари кесимида қуйидагича тақсимланган:

  • Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 3 132,6 минг киши;
  • Ишлаб чиқариш саноати – 1 699,6 минг киши;
  • Улгуржи ва чакана савдо – 1 507,9 минг киши;
  • Қурилиш – 1 450,5 минг киши;
  • Таълим – 1 367,6 минг киши;
  • Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш – 719,4 минг киши;
  • Давлат бошқаруви ва мудофаа; мажбурий ижтимоий таъминот – 637,0 минг киши;
  • Ташиш ва сақлаш – 584,6 минг киши;
  • Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 389,5 минг киши;
  • Профессионал, илмий ва техник фаолият — 152,6 минг киши;
  • Бошқариш бўйича фаолият ва ёрдамчи хизматлар кўрсатиш — 114,2 минг киши;
  • Ахборот ва алоқа – 108,8 минг киши;
  • Молиявий ва суғурта фаолияти – 82,9 минг киши;
  • Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш – 70,7 минг киши;
  • Кўчмас мулк билан операциялар – 67,8 минг киши;
  • Санъат, кўнгил очиш ва дам олиш – 66,9 минг киши;
  • Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш – 66,7 минг киши;
  • Сув билан таъминлаш; канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш – 52,8 минг киши;
  • Бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш – 2 661,8 минг киши.

Маълумот учун, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 382 685 кишини ташкил этган. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг