Ўзбекистонлик велоспортчи халқаро мусобақада 3 та медални қўлга киритди
Спорт
−
09 Январь 1762 1 дақиқа
Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сергей Ростовцев Малайзиянинг Нилай шаҳрида велотрек бўйича ўтган “Asean Track Series” мусобақасининг биринчи босқичида 3 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Россиядан маҳаллийлаштирилган спортчимиз Сергей Ростовцев Ўзбекистон байроғи остидаги илк мусобақасидаёқ омниум, скретч ва элиминейшн баҳсларида 3 та олтин медалга сазовор бўлди. Терма жамоанинг яна бир аъзоси Нафосат Козиева эса элиминейшн баҳсида бронза медалига сазовор бўлди.
Энди терма жамоа аъзолари жорий йилнинг 10-11 январь кунлари Нилай шаҳрида ўтказиладиган иккинчи босқич баҳсларида ўз омадини синаб кўради.
Live
Барчаси