Ўзбекистонлик велоспортчилар Осиё чемпионатини 6 та медаль билан якунлади

Спорт

image

Ҳиндистон пойтахти Нью-Делида олти кун давом этган велоспортнинг трек йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ниҳоясига етди. Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон жамоаси вакиллари жами 6 та медаль жамғарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Велоспорт федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақада Ўзбекистон катталар ва ёшлар терма жамоалари жами 17 нафар спортчи билан иштирок этди.

Катталар ўртасидаги баҳсларда Никита Светков, Маргарита Мисюрина, Ольга Забелинская ва Нафосат Козиева турли йўналишларда кумуш медалга эга чиқди.

Ёшлар ўртасида омниум ва очко тўплаш дастурларида қатнашган Алимардон Жамолиддинов кумуш ва бронза медалига сазовор бўлди. Қизлардан омниум дастурида Самира Исмоилова шоҳсупанинг 3-поғонасидан жой олди.

Эътиборлиси, аёллар ўртасидаги медисон гуруҳ пойгасида кумуш медални қўлга киритган Забелинская ҳамда Козиева жуфтлиги Ўзбекистон делегациясига Париж-2024 Олимпия лицензияси йўлида 540 рейтинг очкосини тақдим этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Ольга Забелинская Велоспорт Маргарита Мисюрина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made