Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро олимпиадада бронза медалини ютди
Жамият
−
18 Июль 2022
14334Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро биология ва математика олимпиадаларида совриндор бўлди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Хабарингиз бор ўзбекистонлик ўқувчилар 10-18 июль кунлари Арманистонда ўтказилган 33-Халқаро биология олимпиадасида қатнашди. Дунёнинг 64 давлатидан 256 нафар ўқувчи қатнашган мазкур олимпиадада Тошкент педиатрия институти академик лицейи ўқувчиси Азиза Абдувалиева бронза медалини қўлга киритди.
Шунингдек, 6-16 июль кунлари Норвегиянинг Осло шаҳрида ўтказилган 63-Халқаро математика олимпиадасида ҳам ўзбекистонлик ўқувчи медалга эга чиқди.
Дунёнинг 104 та давлатидан 589 нафар ўқувчи қатнашган мазкур Олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қилган Қоракўл Халқаро математика мактаби ўқувчиси Лазизбек Ражаббоев бронза медалини қўлга киритди.
Белгиланган тартибга кўра, медаль соҳиби бўлган ўқувчилар олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.
Бронза медали учун ўқувчига 60 млн сўм, унинг ўқитувчисига эса 45 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланади.