Ўзбекистонлик ўқ отувчи жаҳон чемпиони бўлди
Спорт
−
30 Январь 2023 12109 1 дақиқа
Индонезияда мезбонлик қилган тўппончадан ўқ отиш бўйича жаҳон кубоги баҳслари ортда қолди. 10 метрга ўқ отиш дастурида иштирок этган ўзбекистонлик Муҳаммад Камолов турнир якунида олтин медални қўлга киритди.
Олтин медаль учун баҳсда Камолов туркиялик Муҳаммад Келесдан устун келди. Ушбу натижа ўзбекистонлик спортчиларнинг жаҳон кубоги доирасидаги илк йирик ғалабаси ҳисобланади.
Муҳаммад Камолов мусобақадаги ғалабаси эвазига Олимпиада ва жаҳон рейтинги учун ўз ҳисобига 2000 очко ҳам қўшиб олди.
Турнир жадвали:
1. Муҳаммад Камолов (Ўзбекистон);
2. Муҳаммад Келес (Туркия);
3. Муҳаммад Прабова (Индонезия).
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь