Ўзбекистонлик теннисчи “Australian Open” турнирини ғалаба билан бошлади

Спорт

image

Бугун, 6 январь куни Австралиянинг Мельбурн шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи йилнинг тўртта мусобақасидан дастлабкиси старт олди. Ўзбекистонлик теннисчи Ҳумоюн Султонов Австралия Очиқ чемпионатидаги иштирокини ғалаба билан бошлади. 

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига саралаш босқичининг илк даврасида колумбиялик Даниэль Элахи Галан рақиблик қилди. 2 соату 39 дақиқа давом этган учрашувда наманганлик 26 ёшли теннисчи 28 ёшли Галанни 6/3, 6/7(2), 7/5 ҳисобларида мағлубиятга учратди. 

Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви бўлди. Улар ўртасидаги илк баҳс 8 йил олдин, 2016 йили Италиянинг Леччо шаҳрида ўтказилган ITF турнири доирасида ташкил этилганди. Ўшанда Султонов 3/6, 7/6, 6/4 ҳисобида зафар қучган эди. 

Маълумот ўрнида, Ҳумоюн Султонов айни пайтда ATP рейтингида 223, Галан эса 126-ўринни банд этиб турибди. Даниэль ҳам ўз юрти Колумбиянинг биринчи рақамли теннисчиси ҳисобланади. Галан саралаш турнирида 20-рақам остида таснифланган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

теннис Австралия Ҳумоюн Султонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг