Ўзбекистонлик теннисчи “Australian Open”да иштирок этади

Спорт

image

Ўзбекистонлик теннисчи Ҳумоюн Султонов январь ойида бўлиб ўтадиган йилнинг илк “Катта дубулға” таснифидаги турнири Австралия Очиқ чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси ҳисобланган Султонов фаолиятида илк бор Австралия Очиқ чемпионати, яъни “Australian Open”да қатнашади. Аниқроғи, Ҳумоюн мусобақанинг яккалик дастури саралаш босқичида иштирок этадиган теннисчилар рўйхатига киритилди. 

Маълумот ўрнида, “Australian Open 2025” турнирининг саралаш беллашувлари 6 январь санасидан бошланади. Султоновнинг квалификация доирасидаги рақиби ҳозирча номаълум.

Қайд этиш жоиз, ўзбек теннисчилари орасида охирги бор Денис Истомин мазкур турнирда кортга чиққан. Денис 2017 йилги Австралия Очиқ чемпионатида ўша пайтда дунёнинг иккинчи ракеткаси бўлиб турган Новак Жоковични салкам 5 соат давом этган баҳсда 7/6(10), 5/7, 2/6, 7/6(6), 6/4 ҳисобида мағлуб этиб, катта шов-шув кўтарган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

теннис Ҳумоюн Султонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг