Ўзбекистонлик таниқли футбол мутахассиси вафот этди

Спорт

image

Узоқ йиллар давомида ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшган мутахассис Мухтор Ҳошимов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Мухтор Муинович Ҳошимов 1948 йилда таваллуд топган. 1960 йилда “Пахтакор” футбол мактабида шуғулланишни бошлаган. 1965 йилда Ўзбекистон терма жамоаси сафида ёшлар кубоги соҳиби бўлган. 

Футболчилик фаолияти давомида “Политотдел”, “Димитровец”, “Оқ олтин” жамоаларида тўп сурган. 

1972 йилда мураббийлик фаолиятини бошлаган. 1993 йилда ўша вақтдаги Ўзбекистон футбол федерациясида оммавий футбол бўлими бошлиғи, 2006 йилдан эса мусобақалар бўлими бошлиғи, 2009–2017 йиллар давомида эса Ўзбекистон футзал ассоциациясининг биринчи вице-президенти лавозимларида ишлаган. Умрининг сўнгги йилларида эса ЎФА футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита раиси сифатида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Ўзбекистон Мухтор Ҳошимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг