Ўзбекистонлик таниқли дарвозабон вафот этди
Спорт
−
13 Июнь 2023
19350Ўзбекистонлик футбол дарвозабони, СССР спорт устаси Николай Любарцев 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ахборот хизмати хабар берди.
“Футболимиз ўтмишидаги таниқли дарвозабонлардан бири Николай Любарцевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари ва оила-аъзоларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирамиз”, дейилади хабарда.
Николай Любарцев 1942 йил 1 ноябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. У Таганрог футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади.
Профессионал футболдаги фаолиятида “Пахтакор”, “Трактор Павлодар”, “Торпедо Таганрог”, “Торпедо Таганрог” футбол клублари сафида ўйнаган. СССР чемпионати Олий лигасида умумий 150 та ўйин ўтказган ва 1967/1968 йилги СССР кубоги финалчиси бўлган.
Шунингдек, “Пахтакор”, “Зарафшон”, “Косонсой”, “Хорaзм”, “Янгиер” ва “Навбаҳор” каби футбол клубларига мураббийлик қилган.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси