Ўзбекистонлик сувга сакровчи Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

Спорт

image

Сувга сакраш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Игорь Мялин Қатарда ўтказилган мусобақада 10 метр баландликдан сакраш баҳсларида финал йўлланмаси қатори Париж-2024 Олимпия ўйинлари лицензиясига ҳам эга чиқди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Мялин ярим финал дастурида 415.80 балл билан еттинчи натижани қайд этди. Финал баҳслари кечки дастурда бўлиб ўтади. Регламентга кўра мусобақада финалга йўл олган атлетлар бир вақтда Олимпиада иштирокчисига айланади.

Эътиборлиси, бу Ўзбекистон делегацияси учун сувга сакраш йўналишида Олимпия ўйинларига қўлга киритилган биринчи лицензия ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Игорь Мялин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made