Ўзбекистонлик спортчиларнинг қишки Осиё ўйинларидаги иштироки якунланди

Спорт

image

Кеча, 13 февраль куни Ўзбекистон делегацияси учун Харбин-2025 қишки Осиё ўйинлари ниҳоясига етди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Охирги кунги беллашувларда ўзбекистонлик фигурали учиш бўйича спортчилар Нигинабону Жамолиддинова ҳамда Севинч Раҳимова музга чиқишди. Якунда Жамолиддинова 17, Раҳимова эса 22-поғонани эгаллади.

Шундай қилиб, 1 та олтин медалга эга Ўзбекистон делегацияси мусобақаларни умумжамоа ҳисобида Филиппин билан биргаликда 5-ўринда якунлайди. Мусобақада умумий 83 та медаль жамғарган мезбон Хитой умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Кучли учликка Жанубий Корея ва Япония жамоалари киришни уддалади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисини қишки Осиё ўйинларида Ўзбекистон спортчилари сўнгги 26 йилда илк бор фигурали учиш бўйича жуфтликлар орасида олтин медални қўлга киритгани билан табриклаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

фигурали учиш Харбин қишки Осиё ўйинлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг