Ўзбекистонлик собиқ футболчи Ширшов 47 ёшида вафот этди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Николай Ширшов 47 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Россиянинг “Ростов” клуби матбуот хизмати хабар берди. Бироқ унинг ўлими сабаблари маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ширшов фаолиятини 1991 йилда Собиқ Иттифоқ қуйи лигасининг “Свердловец” клубида (Тошкент вилояти) бошлаган. Кейинчалик “Пахтакор”нинг асосий таркибида ўйнаган (1992 – 2000).

2005 йилга қадар Россия Премьер лигасида “Ростов” шарафини ҳимоя қилган ва сўнгра СКА (2006—2007), “Батайск-2007” (2008—2010), “Таганрог” (2010) клубларида ҳам фаолият юритган.

Маълумот учун, Николай Ширшов 1996 йилдан 2005 йилга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоасида 63 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 13 марта ишғол этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Ростов Ширшов

Баҳолаганлар

783

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made