Ўзбекистонлик саёҳатчилар Анталияда ЙТҲга учради
Жамият
−
15 Июнь 2019
4350Туркиянинг Анталия вилоятида туристлар микроавтобуси енгил автомобиль билан тўқнашди. Йўл-транспорт ҳодисаси соат 9:00 да содир бўлган.
ЙТҲда жами 11 киши жабрланган. Шундан 7 нафари Ўзбекистон ва Россия фуқаролари.
Полиция ходимлари ва тез тиббий ёрдам зудлик билан воқеа жойига етиб келган. Барча жабрланганлар шифохонага олиб борилган.
Ўзбекистон ТИВ берган маълумотга кўра, ушбу ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси И.Л. енгил жароҳатланган. Тегишли кўрикдан кейин И.Лни шифохонага ётқизишга зарурат йўқлиги маълум бўлган.
LiveБарчаси