Ўзбекистонлик оғир атлетикачи жаҳон чемпиони бўлди

Спорт

image

Саудия Арабистонида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Муҳаммадқодир Тоштемиров олтин медалга эга чиқди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Тоштемиров даст кўтариш машқида 164 кг натижа билан олтин медални нақд қилган. Ҳозирда баҳслар давом этмоқда. Спортчи силтаб кўтариш дастурида ҳам медаллар учун кураш олиб боряпти. 

Кун дастурида яна бир ўзбекистонлик спортчи ўз имкониятларини синовдан ўтказди. -64 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Шаҳлохон Абдуллаева даст кўтаришда 91 кг, силтаб кўтаришда 112 кг ва икки кураш бўйича 203 кг билан ўнинчи натижани қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони оғир атлетика Муҳаммадқодир Тоштемиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг