Ўзбекистонлик мутахассис қандай ниқоблар, аслида, фойдали эканлигини айтди
Жамият
−
02 Апрель 2020
14150Коронавирус сабабли Ўзбекистонда карантин эълон қилингач ва касаликка чалинмаслик учун тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилгач, ҳимоя ниқобларига бўлган талаб кескин ошиб кетди. Аввалига, дорихоналарда уларнинг нархи кўтарилди, сўнгра эса билган ҳам, билмаган ҳам ниқоб тикиб фойдаланишни ва ёки уни сотишни бошлади. Одамни вирусдан ҳимоя қилувчи ниқоб, аслида, қандай бўлиши керак?
“Тиббий ниқобларни ишлаб чиқаришда белгиланган Давлат стандартига амал қилинади. Ниқоблар ҳимоя даражасига қараб, 2 турга бўлинади: эпидемиялар ва пандемияларда инфекцияни тарқалишини камайтириш учун ишлатиладиган дока ниқоблардир”, дейди ушбу масала юзасидан фикр билдирар экан Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков.
Мутахассиснинг таъкидлашича, ушбу ниқоблар ўзига нам тортмайдиган материаллардан тайёрланиши ва 2 соатдан ортиқ ҳамда кўп маротаба ишлатилиши мумкин эмас. Чунки ундан ортиқ ишлатилса, улар орқали касалликни юқтириб олиш мумкин.
“2-турдаги маскалар – булар респираторлардир. Улардан кўп маротаба фойдаланиш мумкин ва бунда ишлаб чиқарувчи томонидан қўйилган ишлатиш муддатига риоя қилиш мақсадга мувофиқдир”, дейди Нурмат Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунга қадар касаликка чалинганлар сони 190 нафарга етди. Беморларнинг 25 нафари касалликдан фориғ бўлди. Уларнинг 2 нафари вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси