Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг умумий сони эълон қилинди
Жамият
−
17 Январь
13859Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари сони 2024 йилнинг бошига 1,9 млн кишини ташкил этган бўлса, ҳозирда улар сони 1,34 млн кишини ташлик этмоқда. Бу ҳақда бугун, 17 январь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА)да бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Билдирилишича, 2024 йилнинг ўзида 162 минг фуқаро Миграция агентлиги ҳамда хусусий бандлик агентликлари томонидан хорижий давлатларга ишга юборилган. Бу эса кўрсаткичлар 2023 йилга нисбатан 4 бараварга ўсганлиги кўрсатади.
Бундан ташқари, диверсификация натижасида илк бор Польша, Хорватия, Бельгия, Словакия, Черногория, Болгария, Саудия Арабистони, Қатар мамлакатларига 10 минг фуқаро ишга жойлаштирилган.
“2024 йилда 36 та давлатнинг 240 та йирик иш берувчи ташкилотлари билан музокаралар ўтказилди, натижада 122 таси билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган. Миграция агентлиги билан ҳамкорлик келишувига эга, потенциал иш берувчи ва рекрутинг агентликлари йил бошида 384 тани ташкил этди”, дейилди матбуот анжуманида.
LiveБарчаси