Ўзбекистонлик “Мадам Клод” лақабли қўшмачи аёл Туркияда қўлга олинди (видео)
3-саҳифа
−
05 Январь
19878Интерпол томонидан қизил билдиришнома билан қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Мирхонова Туркиянинг Чаноққалъа вилояти Айважик туманида қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Ўтказилган текширувлардан сўнг Мирхонова Россия, Беларусь, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан кўплаб аёлларни ноқонуний йўллар билан Туркияга олиб ўтиб, воситачилар орқали фоҳишахоналарга сотгани аниқланган.
Операция натижасида Мирхонова Кичиккуюдаги уйида ушланган. Полиция бўлимидаги текширувлар якунлангандан сўнг, Мирхонова депортация қилиш учун Айважик Репатриация марказига етказилган.
Халқаро миқёсда қидирувда бўлган Мирхонова “Мадам Клод” лақаби билан танилган. У дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги фоҳишахоналарга хорижлик аёлларни етказиб бергани айтилмоқда. Мирхонова "жинсий мақсаддаги одам савдоси" айби билан Интерпол томонидан қидирувга берилган.
LiveБарчаси