Ўзбекистонлик каноэчилар Олимпиадани медалсиз тарк этди
Спорт
−
07 Август 2021
2673Каноэда эшкак эшиш бўйича Токио Олимпиадасида қатнашган Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова ўз иштирокини якунлади.
Жуфтлик 500 метр масофага ўтказилган 2-ярим финал гуруҳида, маррага сўнгги ўринда етиб келишди. Бу натижана медаллар учун курашишга етарли бўлмади. Шундан сўнг, улар “B” финалида иштирок этишди.
Қолган ўринларни аниқлаш учун ўтказилган беллашувда ўзбекистонлик каноэчилар 3-бўлиб маррани забт этишди ва умумий ҳисобда 11-ўринни қўлга киритишди.
Маълумот ўрнида, Раҳматова ва Зокирова жуфтлиги яккалик баҳсларида иштирок этиб, медаллар учун курашиш имкониятини қўлдан бой берган эдилар.
LiveБарчаси