Ўзбекистонлик дзюдочи халқаро мусобақада медални нақд қилди

Спорт

image

Айни кунларда Грузия пойтахти Тблиси шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири баҳслари бўлиб ўтмоқда. Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам совринли ўринлар учун курашмоқда.

24 март кунги дастурда татамига чиққан Ўзбекистон вакили Диёра Келдиёрова турнирнинг финалига йўлланмани қўлга киритди. -52 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Келдиёрова 1/4 финалда польшалик Александра Калетани иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди. Ярим финалда эса ўзбекистонлик дзюдочи хитойлик Жу Еқингга қарши оғритиш усули қўллаб ғалабага эришди. 

Энди Диёра финалда Токио Олимпиадаси чемпиони, косоволик Дистрия Красничига қарши баҳс олиб боради.

“Катта дубулға” турнири Париж Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан спортчилар учун аҳамиятлидир. Мусобақа 26 мартга қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Токио Олимпиадаси Диёра Келдиёрова “Катта дубулға”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг