Қозоғистонлик Олимпиада совриндори мукофот пулларининг барчасини хайрия қилди
Спорт
−
26 Август 2021
4770Эркин кураш бўйича Токио Олимпиадасининг бронза медалини қўлга киритган қозоғистонлик Нурислом Санаев ўзига берилган мукофот пулларини муҳтожларга хайрия қилди. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.
Таъкидланишича, у доимо Олимпиаданинг олтин медалини қўлга киритишни, шунингдек муҳтожларга ёрдам беришни орзу қилган. Санаев 75 000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни хайрия қилмоқчи экани тўғрисида ёзиб қолдирган.
“Бугун мен ҳиссиётларга тўлиб-тошганман ва ишонч, қўллаб-қувватлаш ва имконият учун юртдошларимга ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман! Спорт бу миллионлаб одамларнинг ҳис-туйғулари, илҳоми ва бизга тинчлик бахш этувчи кучдир. Муҳтож, камбағал ва касал болалар учун орзуимни рўёбга чиқараман. Менга берилган мукофот пулларини Қозоғистоннинг камбағал оилалари ва касал болаларига бермоқчиман. Улар бахтли бўлсин”, дея ёзган Санаев.
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик эркин курашчи Нурислам Санаев Токио Олимпиадасида болгариялик Георгий Вангеловга қарши бронза медали учун кечган баҳсда ғалаба қозонган. Унга кафолатланган 75 000 АҚШ долларидан ташқари BMW русумли автомобил совға қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь