Ўзбекистонлик дзюдочи халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди
Спорт
−
28 Январь 2023
5981Португалиянинг Алмада шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг 1-куни якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани олтин медаль билан бошлади.
-66 кг вазн тоифасида иштирок этган Муҳриддин Тилолов кун баҳслари якунида олтин медалга эга чиқди. Финалда Тилолов икки карра Олимпиада совриндори кореялик Ан Баулни мағлубиятга учратди.
Таъкидлаш жоиз, Алмада Гран-присида 81 та мамлакатдан жами 544 нафар спортчи иштирок этмоқда. Турнирда Ўзбекистон терма жамоасининг 14 нафар дзюдочиси баҳсларга киришади. Мусобақа 29 январга қадар давом этади.
Маълумот учун, 28 ёшли Муҳриддин Тилолов шу вақтга қадар 2016 йилги Тошкент Гран-присида ҳам ғалаба қозонган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь