Ўзбекистонлик дзюдочи “Катта дубулға” турнирида ғолиб бўлди
Спорт
−
24 Март
2033Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ўз якунига етди. -90 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда ўзбекистонлик Умар Бозоров олтин медални қўлга киритди.
Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндорлари жам бўлган мазкур вазнда Бозоров ажойиб иштироки билан ажралиб турди. Бозоров финалда франциялик Алексис Метюдан устун келди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақани 1 та олтин ва 2 та бронза медали билан якунлади. Дастлабки кун баҳсларида -66 кг вазн тоифасидаги Азизбек Ортиқов ҳамда Абдураҳим Нутфуллаев бронза медалини жамоа ҳисобига қўшиб қўйди.
LiveБарчаси