Ўзбекистонлик боксчилар Испанияга жўнаб кетди

Спорт

image

Ўзбекистон бокс миллий терма жамоаси 15-29 февраль кунлари Испаниянинг Ла-Нусия шаҳрида Халқаро  ўқув-машғулот йиғинларини олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, йиғинда Ўзбекистон вакиллари Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи турнирга тайёргарлик кўради. Олимпиада йўлланма берувчи турнир эса Италияда ўтказилади.

Испанияга йўл олган таркибда Тошкент мезбонлик қилган Жаҳон чемпионати ғолиблари Руслан Абдуллаев ва Асадхўжа Мўйдинхўжаевни ҳам кўриш мумкин.

Терма жамоа таркиби:

Руслан Абдуллаев;
Мужибилло Турсунов;
Асадхўжа Мўйдинхўжаев;
Ҳавасбек Асадуллаев;
Тўрабек Ҳабибуллаев;
Жасурбек Йўлдошев;
Лазизбек Мулложонов;
Шоҳжаҳон Абдуллаев.

Мураббийлар: Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Хулио Ли Ҳечаварриа, Стейнерс Тиссерт Хуан Энрике, Моралес Монтеро Хесус Алберто, Пўлатжон Шаҳбозов, Алишер Тўйчиев, Акмал Ҳасанов, Ергали Ярашов, 

Шифокор: Комилжон Расулов


Мақола муаллифи

Теглар

Асадхўжа Мўйдинхўжаев Руслан Абдуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг