Ўзбекистон бокс бўйича жаҳон чемпионатини 11 та медаль билан якунлади
Спорт
−
15 Сентябрь 17498
Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича дунё биринчилиги ўз ниҳоясига етди. Дунёнинг 68 мамлакатидан 540 нафар боксчи иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Олтин медаль:
- -60 кг: Абдумалик Халоков
- -65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
- -75 кг: Фазлиддин Эркинбоев
- -80 кг: Жавоҳир Умматалиев
- -85 кг: Акмалжон Исроилов
- -92 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
Кумуш медаль:
- -65 кг: Навбаҳор Ҳамидова
- +92 кг: Жаҳонгир Зокиров
Бронза медаль:
- -48 кг: Сабина Бобоқулова
- -51 кг: Феруза Бобоқулова
- -75 кг: Азиза Зокирова
Қайд этиш жоиз, мусобақаларда биринчи ўринни Қозоғистон боксчилари эгалади. Улар умумий ҳисобда 10 та медаль: 7 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронзани қўлга киритишди.
Live
Барчаси