Ўзбекистонлик боксчи WBA камари учун жанг қилади
Спорт
−
31 Май 2023
8925Ўзбекистонлик профессионал боксчи Отабек Холматов WBA (Бутундунё бокс ассоциацияси) камари учун жанг қилади. Бу ҳақда ташкилот ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
Ярим енгил вазнда ўзбекистонлик боксчи WBA камари соҳиби англиялик Лей Вудга қарши жанг қилади.
“WBA ташкилоти ярим енгил вазн тоифасида WBA чемпиони Лей Вуд ўз камарини Отабек Холматовга қарши ҳимоя қилишга расман буйруқ берди. Агар Вуд ҳимоядан бош тортса, WBA жаҳон чемпионлик камари учун вакант қолдиришга мажбур бўлади”, дейилади ташкилот хабарида.
Маълумот учун, Отабек Холматов 1998 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. У 2021 йилдан профбоксда фаолият юритади. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси профбоксдаги барча – 11 та жангида ғалаба қозонган. У 11 та жангининг 10 тасида рақибларини нокаутга учратган.