Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё кубоги финалида ишлайди
Спорт
−
08 Февраль
14552Ўзбекистонлик FIFA рефериси Ильгиз Танташев ва Андрей Сапенко футбол бўйича Осиё кубогининг ҳал қилувчи ўйинида захира ҳакамлари сифатида фаолият олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази маълум қилди.
Манбага кўра, Танташев захира ҳаками, Сапенко эса захира ёрдамчи ҳаками деб қайд этилган. Иордания-Қатар баҳси бош ҳакамлиги хитойлик Ма Нинг бошчилигидаги жамоага ишониб топширилди.
Қайд этиш жоиз, Ильгиз Танташев Осиё кубогида жами 3 та ўйинни бошқарди. Жумладан, унга нимчорак финалдан ўрин олган Саудия Арабистони ва Жанубий Корея учрашуви ҳам ишониб топширилди.
Маълумот учун, Иордания – Қатар баҳси 10 февраль куни соат 20:00 да Доҳа шаҳридаги “Лусаил” стадионида ўтказилади.
LiveБарчаси