Ўзбекистонга яширинча олиб кирилаётган 2000 дона пиротехника тўхтатиб қолинди

Жамият 1107
image

Янги йил байрами яқинлашгани сари турли пиротехника воситаларини Ўзбекистонга ноқонуний олиб кириш ҳолатлари авжига чиқади. Бунинг олдини олиш мақсадида божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилади.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона постига қўшни давлат ҳудудидан кириб келган фуқаро М.С. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилади.

Натижада, фуқаро ушбу шахснинг ўзи билан олиб келаётган қўл юклари орасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1990 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, - дейилади маълумотда.

Сарвар Раҳимов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 3.1
t
×