Ўзбекистонга Туркиядан ҳам шифокорлар келяпти

Жамият 2118
image

Бугун, 27 август куни Туркиядан 16 нафар тажрибали мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ Ўзбекистонга келяпти.

Туркиялик мутахассислар коронавирусга қарши курашда ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатади ва фикр алмашади.

Туркиялик шифокорлар ташриф давомида Ўзбекистон шифокорлари билан биргаликда ҳудудлардаги ихтисослашган шифохоналар, тиббий марказ ва лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишиш, корновирусга чалинган беморларни даволашда фаол иштирок этишлари кўзда тутилган.

Аввалроқ, Россия ва Германиядан Ўзбекистонга шифокорлар келгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот учун, Россия, Германия ва Туркия коронавирусга чалинганлар сони кўплигига қарамай, ўлим даражаси паст мамлакатлар ҳисобланади. Хусусан, Россияда 972 972 кишида коронавирус аниқланган бўлса, уларнинг 16 758 нафари вафот этган. Туркияда 267 507 киши коронавирусга чалинган, уларнинг 6 183 нафари вафот этган. Германияда 239 408 кишида коронавирус аниқланган ва 9 289 кишида касаллик ўлим билан якунланган.

 
Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 3
t
×