Германиялик шифокорлар қайси вилоятларда коронавирус беморларини даволаши маълум бўлди

Жамият 10693
5

Аввалроқ, коронавирус инфекциясига қарши курашда кўмак бериш мақсадида бир гуруҳ германиялик мутахассислар Ўзбекистонга келаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Хорижлик шифокорлар Ўзбекистонга етиб келди. Бугун, 22 август куни Соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шодмонов Германиянинг Роберт Кох институти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси, Дюссельдорф университети ҳамда Франкфурт-Майн университети клиникаларидан келган мутахассислари билан ўзаро мулоқот ўтказди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Мулоқат давомида Ўзбекистонда пандемиянинг таъсирини имкон қадар камайтириш, касаллик тарқалишининг олдини олиш ва беморларни даволашда немис мутахассислари ва маҳаллий шифокорлар ўртасида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Европалик мутахасассислар гуруҳи шу йилнинг 28 августига қадар мамлакатда бўлиб, Тошкент, Самарқанд, Бухоро вилоятиларидаги шифохоналарда коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнларида бевосита иштирок этадилар.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонга Хитой, Россия, AҚШ, Корея Республикаси, Туркия каби давлатлар билан бир қаторда Германиядан келган нуфузли мутахассислар коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнларида бевосита қатнашиб, ўз тавсияларини бериб келишмоқда.

Aҳрорбек Ҳайруллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 221
Рейтинг: 3.1
t
×