Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп қаердан келишяпти?

Жамият

image

Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Туркманистон фуқаролари ташриф буюрмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида 65 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистон Республикасига келган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 42 минг нафарга ёки 2,8 баробарга ошган.

Чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

  • Туркманистон – 37 942 нафар;
  • Тожикистон – 21 451 нафар;
  • Афғонистон – 1 569 нафар;
  • Хитой – 723 нафар;
  • Ҳиндистон – 582 нафар;
  • Туркия – 529 нафар;
  • Қирғиз Республикаси – 385 нафар;
  • Жанубий Корея – 329 нафар;
  • АҚШ – 199 нафар;
  • Россия – 157 нафар;
  • бошқа давлатлар – 1 102 нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга қайси давлатлардан энг кўп кўчиб келишаётгани ҳақида маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон Статистика тижорат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made