Ўзбекистонга тижорат учун келган ҳар 10 хорижликдан 9 нафари афғонистонлик – статистика
Бу қизиқ
−
14:53 391 1 дақиқа
Жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида 357,5 минг нафар чет эл фуқароси тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 10,8 фоизга кўп.
Тижорат мақсадида Ўзбекистонга келган хорижликлар орасида Афғонистон фуқаролари энг кўпчиликни ташкил этган. Уларнинг сони 323 660 нафарга етган.
Кейинги ўринларда Туркманистондан 24 196 нафар, Тожикистондан 6 412 нафар фуқаро қайд этилган.
Шунингдек, Қирғизистондан 695 нафар, Қозоғистондан 629 нафар, Россиядан 370 нафар ва Туркиядан 346 нафар фуқаро тижорат мақсадида Ўзбекистонга келган.
Бошқа давлатлардан ташриф буюрганлар сони эса 1 минг 150 нафарни ташкил этган.
Маълумот учун, 2025 йилнинг январь–июнь ойларида жами 223,6 минг нафар чет эл фуқароси тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 158,6 минг нафарга ёки 3,4 баробарга ошган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга 9 млн 102 минг 729 нафар хорижий фуқаро туристик мақсадларда ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси26 Октябрь
26 Октябрь