Ўзбекистонга расмий нота юборилмайди – Қозоғистон

Олам

image
Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарани қачон очиши маълум бўлди north_east

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарани қачон очиши маълум бўлди

Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳолат сабабли Қозоғистон ҳудудини сув босиши муносабати билан Ўзбекистонга норозилик нотасини юбориш имконияти масаласи Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Айбек Смадияров томонидан изоҳланди. Бу ҳақда бугун, 5 май куни “Казинформ” нашри хабар берди.

“Сардоба сув омборининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув оқими ва Туркистон вилоятидаги қатор аҳоли пунктларини сув босиши билан боғлиқ вазият ҳукуматимизнинг алоҳида назоратида. Маълумки, шу йил 2 май Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида томонлар мавжуд вазиятни жиддий муҳокама қилишди ва икки мамлакат ҳукуматларининг биргаликда ишлаши тўғрисида келишиб олдилар“, дейди Айбек Смадияров.

Унинг сўзларига кўра, сув тошқинининг оқибатларини биргаликда бартараф этиш бўйича ҳукуматлар ва чегараолди ҳудудлари раҳбарларининг яқин ҳамкорлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон томонига Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг нотасини юбориш масаласи бунга ҳолатда тўғри келмайди.

“Туркистон вилояти ҳокими Ўзбекистоннинг қўшни вилоятларига тезкор сафари билан борди ва ўзбек томони билан зарур музокаралар ўтказди, натижалари бугунги ҳукумат йиғилишида хабар қилинди. Маълумки, Ҳукумат комиссияси тузилди, унга бош вазир ўринбосари Роман Скляр бошчилик қилди. Эртага у биргаликда ҳаракатлар алгоритмини ишлаб чиқиш учун Туркистон вилояти ва Ўзбекистонга учади“, дея қўшимча қилди Смадияров.

Вазирлик вакили, шунингдек, томонлар ўртасидаги барча алоқалар Абадий дўстлик тўғрисидаги шартномалар, стратегик шериклик шартномалари ва Трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги конвенсия нормаларига тўла мос равишда амалга оширилаётганига ишонч билдирди.

Аввалроқ, Қозоғистон Ўзбекистонга Сардоба сув омборининг ёрилиши юзасидан барча маълумотни тақдим этишини сўраб, нота йўллагани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Сардоба сув омбори Норозилик нотаси

Баҳолаганлар

275

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг