Ўзбекистонга пиротехникани чиқинди машинасида олиб кираётганлар ушланди

3-саҳифа

image

Ўзбекистонга 408 млн сўмлик пиротехника воситаларини махсус машинада олиб кирмоқчи бўлганлар фош бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан Фарғона туманининг Шоҳимардон қишлоғидан қўшни Қирғиз Республикаси орқали ҳаракатланган фуқаро бошқарувидаги Isuzu русумли чиқиндилар ташувчи махсус автотранспорт воситаси тўхтатиб текширилган.

Натижада чиқиндилар ортидан дастлабки қиймати 408 миллион сўмлик 4 турдаги 1623 дона салютлар ва 1910 қутида жами 150 минг донадан зиёд петарда каби хорижда ишлаб чиқарилган пиротехника воситалари топилган. Уларни шу йўл билан божхона назоратидан яшириб олиб кирмоқчи бўлишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятида 12,3 кг гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

машина пиротехника

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг